2012-02-07
Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви томонидан тайёрланган “Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари фаолиятида тузиладиган бошқарув ҳужжатларининг сақлаш муддатлари кўрсатилган намунавий Рўйхат” чоп этилди. Ушбу Рўйхат бошқарув вазифаси барча ташкилотлар учун умумий бўлган, ҳужжатлаштириш жараёнида тузиладиган, сақлаш муддати кўрсатилган замонавий бошқарув ҳужжатларини ўз ичига олади. Рўйхат ҳужжатларнинг сақлаш муддатларини белгилашда ва уларни давлат архивларида сақлаш учун саралаб олишда ёки йўқ қилиш учун ажратишда асосий меъёрий ҳужжат вазифасини ўтайди. Ундан ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизасини ўтказиш, архив ҳужжатларини жамлашга оид бошқа қўлланмаларни тайёрлашда фойдаланиш мумкин. Рўйхат давлат, нодавлат ва идоравий архивларнинг ходимларига, шунингдек, мулкчилик шаклидан қатьий назар барча ташкилотларнинг ходимларига мўлжаллаган.
Намунавий Рўйхатни ЎзР МДА бухгалтериясидан харид қилиб олишингиз мумкин.


